Ассалому алайкум, Тошкент тиббиёт академияси даволаш факултети 1-факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари курси билан кафедраси сайтига хуш келибсиз!

 

Кафедрада 28 та ходим бўлиб, жумладан 3 та фан доктори, 1та профессор; 10 та доцент; 4 та катта ўқитувчи – тиббиёт фанлари номзоди; 10 ассистент фаолият кўрсатади.

Кафедра 2 та ҳудудда жойлашган:

  • Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиника ҳудудида – даволаш факултетининг 1-факултет ва госпитал терапия кафедраси.
  • Республика касб касалликлари илмий текшириштити негизида – тиббий профилактика, тиббий педагогика ва даволаш факултети талабалари билим оладилар.

 

Бизнинг кафедра Тошкент тиббиёт академияси I клиникаси негизидаги Республика ревматология марказида педагогик ва клиник амалиёт олиб боради

 

 

Кафедрада талабаларни клиник фанларга ўқитиш ва клиник амалиётда қатнашиш учун шароитлар етарли

 

 

Кафедрада қатор йиллардан бери терапия йўналиши бўйича магистрлар тайёрланади.

 

 

 

Кафедрада клиник амалиётда беморларни профессор, доцентлар томонидан кўрилади. Ассистентлар бириктирилган палатада беморларни курация қиладилар.

 

Кафедрада илмий изланишлар учун шароитлар мавжуд. Ўтган 15 йил ичида кафедрада 12 та фан номзоди, 3 та фан докторлари тайёрланди.

Кафедра қатор йиллардан бери республика ревматологларининг ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи асосида илмий-амалий конференциялар, съезд, симпозиумлар ташкил қилиб келмоқда.

 

 

Кафедрада ўқитиш ишларидан ташқари, маънавий маърифий ишларга катта аҳамият берилади. Бунда мураббийлик фаолияти бўйича режа ва режадан ташқари 10 та мураббий томонидан амалга оширилиб келинмоқда.

 

Қатор йиллар давомида кафедра ходимлари томонидан «ХЕЧ КИМ МЕҲР-ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН» шиори остида қариялар уйлари, меҳрибонлик уйларига, бириктирилган маҳаллаларга бориб тиббий кўриклар ўтказилади.

 

Илмий ишларнинг кўлами кейинги йилларда кенгайиб бормоқда – улар натижасида монография, дарсликлар, мақолалар, тезислар, услуй қўлланмалар чоп этилапти, улар аксарият тиббиёт амалиёти учун қўлланмалар сифатида жорий қилинмоқда

 

 

 

Кафедрадаги соғлом муҳит, олдинга интилиш, ҳамжиҳатлик билан фаҳрланамиз!

Кафедра шиори: «Тиббий таълим сифати жаҳон стандартларига мос бўлсин!»

Истар эдикки, қадрдон бизнинг АЛЬМА-МАТЕР мавқеи  доимо юқори бўлсин!

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!