1 сонли факултет ва госпитал терапия кафедраси тарихи

Кафедра 1976 йилда ташкил топган.  Дастлаб 1976-1978 йилларгача кафедра базаси тез тиббй ёрдам клиникаси қошида бўлган, сўнгра Тошкент Бош Қурилишнинг тиббий-санитария қисмига кўчирилган.

Кафедра мудирлик лавозимида 1976-1982 йилларда – т.ф.д., профессор Ходжаев Ашраф Ходжаевич фаолият

юритганлар.

Ички касалликлар кафедраси 1982 йил бирлашиши билан даволаш факултетининг қошида янги тўртинчи ички касалликлар кафедраси сифатида ташкил топган. Кафедра мудири лавозимида 1982-1987 йилларда – т.ф.д., профессор Юнусов Рустам    Адхамович ишлаган.

Кафедрада қуйидаги доцентлар Гонтмахер Н.Д., Ормели Н.Я., Касымов Э.Ю., Насриддинова Н.Н., Калиш И.В., Аюбов А.А., Даминова В.Ф., Рустамова М.Т., Салимов Ж.И., Мавлянов Ф.М., фаолият юритишган.    Ассистентларидан эса  қуйдагилар Гулямова М.Ш., Саидқосимов Т.К., Хаджиева М.Ш., Мансурова К.А., Бердиев У.Г., Усманов Р.И. , Бакиева М.А., Олшанецкая Р.И., Панева Л.В., Исмаилова Н.И., Шодмонов М.М., Бурых Л.Н., Сивиридова Н.И., Жураев Х.Н., Саидахмедов С.А., Бабаханова М.Х., Инагамова Р.В. фаолият юритишган.

1987-2003 йиллар мобайнида кафедра мудири профессор Солиев Тўхтасин Солиевич бўлган. Т.С.Солиев кўп тармоқли ички касалликларни талабаларга ўқитиш, ташхислаш ва даволаш  услубларини    такомиллаштиришга   салмоқли хисса кўшган педагог-олимдир.  Минглаб талабалар, шогирдларига устозлик қилиб келган. Даволаш факультети  IV, V, VI талабаларига ички касалликлар бўйича маърузалар ўқиган. Ўз иш фаолияти давомида Т.С. Солиев кадрлар тайерлашга катта эътибор берган. Кафедрада клиник ординаторлар, магистрлар, аспирантлар, ёш  мутахассислар таълим олган. Ревматология, кардиоревматология бўлимлари, Республика ревматология марказида доимий равишда талабалар, клиник ординаторлар, аспирантлар ва кафедра ходимлари билан биргаликда беморларни клиник тахлили ўтказилиб, ўзининг чуқур билим ва хаетий тажрибасини уларга ўргатган.

Т.С. Солиев рахбарлигида 11 нафар номзодлик ва 4та  докторлик диссертациялари химояланди. Кўп йиллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигида бош ревматологи бўлган. Солиев Т.С. 1966 йилда «СССР согликни саклаш аълочиси» нишони билан тақдирланди.  2002 йил олий таълим вазирлиги томонидан таълим сохасидаги кенг камровли фидокорона мехнати учун «Устоз» фахрий унвони берилган. Академия томонидан бир канча фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

 

2003 йилга келиб кафедра факултет терапия ва госпитал терапия кафедраларига бўлинган. Сўнгра факултет терапия мудири бўлиб профессор Ризамухамедова М.З., ва госпитал  терапия кафедрасига профессор Солиев Т.С. тайинланганлар. 2005 йил Тошкент Тиббиёт Академияси (ТТА) ташкил топгандан сўнг 4 та кафедра бирлаштирилиб янги кафедра тузилди:

  • факултет терапия (кафедра мудири проф. Ризамухамедова М.З.)
  • госпитал терапия (кафедра мудири проф. Солиев Т.С.)
  • шарқ табобати (кафедра мудири проф. Ким Э.Г.)
  • тиббий-профилактика факултетининг ички касалликлари (кафедра мудири проф. Пулатова С.С.)

Кафедранинг номи «Даволаш  факултетининг факултет ва госпитал терапия кафедраси, шарқ табобати, тиббий профилактика факултетининг ички касалликлар кафедраси» бўлди. Кафедра мудири профессор Ризамухамедова Машкура Закировна этиб тайинландилар.

2017 йилдан 1 сонли факултет ва госпитал терапия кафедраси деб аталган. 2018 йил    1 ноябрда кафедра мудир лавозимига тиббиёт фанлари доктори, доцент   Набиева Дилдора Абдумаликовна тайинланди.