Ризамухамедова Машхура Зокировна

Профессор, 1954 йилда Тошкент шахрида туғилган. 1977 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тамомлаган. 1977-1978 йилларда ТошДавТИ нинг Республика клиник шифохонасида врач-интерн бўлиб ишлаган. 1978-1981 йилларда врач-ординатор бўлиб ишлаган. 1981-1983 йилларда ТошДавТИ да клиник ординатура ўтаган. 1983-1986 йилларда ТошДавТИ нинг ички касалликлар кафедрасида ассистент бўлиб ишлаган. 1987-1991 йилларда ТошДавТИ №2 да факултет ва госпитал терапия кафедрасида катта уқитувчи лавозимида ишлаган. 1991-1998 йилларда шу кафедра доценти. 1998-2003 йилларда кафедрада профессори, 2003-2005 йилларда ТошДавТИ №2 факултет терапия кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 2005-10.2018 йилгача Тошкент Тиббиёт Академияси 1-факултет ва госпитал терапия кафедраси мудири бўлиб ишлаб келган.