Хитой Халқ Республикасининг Beijing шаҳрида, AIBO, MOFCOM ҳамкорлигида Хитой Халқ Республикасининг Beijing шаҳрида, AIBO, MOFCOM ҳамкорлигида Хитой Халқ Республикасининг Beijing шаҳрида, AIBO, MOFCOM ҳамкорлигида

1- сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси ассистенти Ташпулатова Мактуба Мухамедалиевна 2018 йилнинг 19 – майидан 14 – июнига қадар Ўзбекистон Республикаси мутахассис шифокорларини малакасини ошириш бўйича Хитой Халқ Республикасининг Beijing шаҳрида, AIBO, MOFCOM ҳамкорлигида «2018 Training Course for Community Level medical Personnel of Developing countries» программаси бўйича малака ошириш курсини ўтди.

Стажировка давомида беморларни даволашда анъанавий тиббиёт, даволовчи жисмоний тарбия, пульсни пайпаслаш орқали ташхислаш ва доривор ўсимликлардан тайёрланган дамламалар билан даволаш ҳамда реабилитация ишларига катта аҳамият берилишига гувоҳ бўлди. Машғулотлар мобайнида игна рефлексотерапия, массаж, банка қўйиш, терини ишқалаш, мокси терапия, аурикулотерапия кўникмаларини эгаллади. Ташкил этилган стажировка мобайнида беморларни даволашда номедикаментоз усуллардан фойдаланиш хамда неврологик ва кардиологик беморларни реабилитация қилиш борасидаги тажрибаси янада бойиди, ҳусусан Хитой анъанавий тиббиёти бўйича илмий-амалий жиҳатдан кенг кўламли билим ва кўникмаларга эга бўлди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.