Тошкент тиббиёт академиясининг 1-сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси ассистенти. 2000 йил  1-Тошкент давлат тиббиёт олийгохининг даволаш факультетини тамомлаган. 2002-2004 йиллар оралиғида 2-Тошкент давлат тиббиёт олийгохининг факультет ва госпитал терапия кафедрасида  “Пульмонология” йўналишида клиник ординатурада таҳсил олган. 2006 йилдан 1-сонли факультет ва госпитал терапия кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритмоқда. 30 дан зиёд илмий ишлар муаллифи. Бугунги кунга қадар: «Серонегатив спондилоартритларни эрта ташхислаш» мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда. Кафедрада ўқув ишларига ёрдамчи шахс.