Мирхамидов Мирзиёд Восилжонович
Тошкент тиббиёт академиясининг 1-сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси ассистенти. 2006 йил Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий педагогика факультетини тамомлаган. Сўнгра 2006-2009 йилларда Тошкент тиббиёт академиясининг 1-сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси негизида магистратура боскичини “терапия” йўналишида таҳсил олган. Сўнгра Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг ревматология бўлими шифокори лавозимида фаолият юритган. Сўнг 2014-2017 йилларда Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг даволаш ишлари бўйича Бош шифокор муовини лавозимида фаолият юритган. 2017 йилдан 1-сонли факультет ва госпитал терапия кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритмоқда. Бир қанча илмий ишлар муаллифи. Кафедрада “устоз-шогирд” ишлари бўйича масъул.