2018-йилнинг 9 июнь куни Тошкент Тиббиёт Академиясининг Даволаш факультетининг 1-сонли факультет ва госпитал терапия кафедрасида “ СЕРОНЕГАТИВ СПОНДИЛОАРТРИТЛАР. РЕАКТИВ АРТРИТЛАР ” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Ушбу семинар кафедра катта ўқитувчиси, т.ф.н. Муҳаммадиева Севара Муродуллаевна томонидан даволаш факультетининг 506 гуруҳ талабаларига ўтказилди. Очиқ дарсга кафедра ходимлари, магистрлари, ординантлари ва бошқа талабалар иштирок этишди. Дарс кафедра мудири, профессор Ризамуҳамедова Машкура Закировна томонидан очиб берилди. Кафедра мудири бу касалликни ҳозирги кунда долзарблигини ва оғир асоратлар билан якунланаётганлигини айтиб ўтдилар.