08.02.2021 да ТТА даволаш факултетининг №1 факултет ва госпитал терапия касб касалликлари курси билан кафедраси даволаш факультети бешинчи курс талабалари ва Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий- тадкикот институти клиникасини ходимлари иштирокида Хазрат Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавият соати бўлиб ўтди.
Йигилишни маърифат ва маъданият буйича касб касалликлари курси ассистент к.м.н Д.К. Кенжабаев очиб маърузачи ТТА тиллар кафедраси доценти Асланов Акмалжон Субхановичга сўз берди:
Маърузачи бобомиз Навоий ҳакида сўзладилар: “Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир. Навоий номини эшитиш, билиш, Навоий асарларини укишнинг узи етарли эмас, Навоийни англаш керак, Навоий билан хамнафас бўлиб яшаш керак”.