ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
БИРИНЧИ СОН ФАКУЛЬТЕТ ВА ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ КАФЕДРАСИ
Ички аъзолар терапевтик касалликлари тиббиётнинг муҳим бўлими бўлиб, уларнинг аксарияти жиддий тиббий-ижтимоий муаммони ташкил қилади.
Замонавий шароитда беморларда, айниқса катта ёшли кишиларда ички аъзоларнинг бир неча касалликлари учрайди, шу туфайли турли ва бир неча терапевтик касалликлар қўшилиб келганда уларни тўлиқ ва керакли даражада комплекс даволаш усулларини билган шифокорларга (магистрларга) талаб ошиб бормоқда.
Кафедрада «Терапия», йўналиши бўйича магистрлар ва ревматология бўйича клиник ординаторлар тахсил олишади. Улар билан кафедранинг малакали ўқитувчилари шуғулланишади. Машғулотлар терапия кафедрасида, терапевтик клиникаларда, кафедранинг баъзи муассасаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси илмий текшириш тиббиёт институтлари ва тиббий марказларида ўтказилади. Мутахассислик бўйича назарий ўқитиш семинар машғулотлари тарзида ўтказилиб, 6та тематик бўлимдан ташкил топган (кардиология, гастроэнтерология, ревматология, пульмонология, нефрология, ички аъзоларнинг қўшма патологияси).
Магистратура директори доцент Матчанов С.Х.
Терапия ва ревматология бўйича бир қанча магистрлар чиқарилган. Барча магистрлар ўз йўналишлари бўйича ишламоқдалар, илмий изланишлар ва педагогик ишлар олиб бормоқдалар.
- Ўқитишнинг мақсади
Терапия мутахассислигидан магистратурада ўқитишнинг мақсади мутахассис сифатида сертификат ва кейинчалик лицензияга мос замонавий терапевтиик амалиётга керакли ҳажмдаги билимга, махоратга ва амалий кўникмага, эга бўлган юқори малакали мутахассис терапевтларни тайёрлаш.
- Ўқитишнинг вазифалари:
– ички аъзолар касалликларининг эпидемиологияси, этиологияси ва патогенези тўғрисида замонавий билимни ривожлантириш;
– терапевтик касалликлар диагностикасининг замонавий услубларини кўллаш учун билимларини ривожлантириш;
– терапевтик касалликлар диагностикаси ва даволаш тадбирлари ҳажмини аниқлаш учун зарур бўлган кўникмани ривожолантириш;
– терапевтик беморларни амбулатор ва стационар шароитда адекват даволаш ва диагностикаси учун керакли тадбирларни амалга оширишга ўргатиш;
– беморларда ички аъзолар касалликларини замонавий лаборатор-инструментал текшириш натижаларинитахлил қила билишни ривожлантириш;
– шошилинч ҳолатларда терапевтик беморларга замон талабига мос юқори малакали ёрдам кўрсатиш кўникмасини ривожлантириш;
– ички аъзолар касалликларини интенсив даволаш кўникмасини ривожлантириш;
– терапевтик беморларга ижтимоий ва меҳнат реабилитацияси тадбирларини билишни ривожлантириш;
– кўпроқ тарқалган терапевтик касалликларни камайтириш учун профилактик тадбирларниўтказиш ва уларнинг асоратинин бартараф қилиш йўлларини билишни ривожлантриш.
Recent Comments