11 январь 2018 йил 1-сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси ходимлари Ўзбекистон Қуроли Кучларни 26 йиллик байрами муносабати табир ўтказди. Тадбирни доцент Джураева Э.Р. олиб бордилар.

 

Тадбирда кафедра мудири, профессор Ризамухамедова М.З. сўзга чиқиб барча харбий хизматини ўтаб келган талабаларни ва кафедра ходимларини “Қуролли кучлар ташкил этилгани 26 йиллик байрами” билан табрикладилар ва миллий армиямизни янада такомиллаштириш мақсадида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида амалга оширлаётган улкан ишлар тўғрисидаги батафсил таништирдилар.

Бугунги кунда ТТА харбий факультетида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилгани, бу тизим ҳарбий хизматчиларга ўз профессионал, назарий ва амалий билимларини

такомиллаштириш, ҳарбий-жанговар фаолиятнинг тажриба ва малакасини эгаллаш учун кенг имкониятлар очиб бераётгани хақида гапириб ўтдилар. Тадбирда даволаш факультети ёшлар иттифоқи етакчиси Абдусаломов Ғайратжон ва 411 харбий гурух талабалари: Абдурахмонов Акмал, Кўпайсинов Бекзод, Очилов Камолиддин, Эшонқулов Эркин, Ахмедова Гульноза, Баракаев Достон, Рухзимуродов Мухриддин, Холмуродов Элдор  томонидан мусиқий кўринишлар, шеърлар ўқилди. Харбий хизматни ўтаган талабалар харбий хизмат ўташ давридаги ўз  фаолиятлари хақида гапириб ўтдилар.

Тадбирда доцент Джураева Э.Р. совет даврида харибий хизматни ўташ нақадар аянчли бўлгани, ҳозирги вақтда эса президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббусларига билан мамлакатимиз ўғлонларини асраш учун бошка давлатларга бориб харибий хизматини ўтамаслик, уларни ёшлигидан чиниқтириш учун спорт масканларини яратилиши, чегарада ОНА ВАТАН ни химоя қилаётган ўғлонларнинг ҳаётларини хавфга қўйиб ўз вазифаларини адо этаётганлари хақида гапириб ўтдилар. Тадбирда даволаш факультетига қарашли 1–сонли факультет ва госпитал терапия  кафедраси ходимлари, мураббийлар, 409, 410 ва 411 даволаш факультетининг харбий гурух талабалари иштирок этдилар.

 

Доцент Матчанов С.Х. талабаларни байрам билан табрикладилар. Харбий хизматни ўтаган 411 гурух талабаси Улуғов Илхом ва Мирзаумиров Сардор  1 йил давомида Харбий хизматини ўташ даврида қалбларида қонган кечинмалари билан ўртоқлашдилар.

Асс Абдуазизова Н.Х. «Миллий аримямиз – ҳарбий хизматчиларнинг мардлик ва матонат фазилатларини тарбиялаш, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш мактабидир» мавзусида маъруза ўқиб эшшиттирди. Кафедра мудир Ризамухамедова М.З. ва кафедра ходимлари талабалар қизиқтирган саволарга жавоб бердилар.

 

Маънавий ва маърифий

ишлар бўйича маъсул:                                                         Абдуазизова Н.X.

 

Кафедра мудири профессор:                                               Ризамухамедова М.З.

 

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.