Кафедрамизда 8 октябр куни тиббий биология факултетининг 3 курс 301 гуруҳи талабалари билан “Меъда ичак тизимини текшириш усуллари” мавзусидаги очиқ амалий машғулот бўлиб ўтди. Машғулотни ассистент Алиева Кристина Камаловна олиб борди.
Машғулот мавзуси ички касалликларнинг долзарб муаммоларидан бири “Меъда ичак тизимини текшириш усуллари” мавзусига бағишланган. Ўқитувчи томонидан машғулотнинг кириш қисмида унинг мақсади, вазифалари, мавзунинг долзарблиги баён қилинди. Талабаларнинг дарсга тайёргарлигини текшириш мақсадида “Спинер” усули қўлланди. Янги мавзу таҳлилида “Кичик гуруҳлар билан ишлаш” усулида гуруҳларга топшириқлар берилди ва дарсда “Спинер”, “PRESS” усули қўлланилди. Кейин тест назорати ўтказилди. Тест назорати махсус дастур ёрдамида компьютерларда олиб борилди. Лаборатор ва инструментал текширувлар натижалари баён этилган. Меъда ичак тизимини касалликларининг қиёсий ташхиси тамойиллари мисоллар асосида тушунтирилди.