08.01.2020 йилда  кафедра доценти Муҳаммадиева С.М. ва “Офтальмология” кафедраси доценти Назирова С.Х.лар томонидан даволаш факультети  507, 508 –гуруҳлар талабаларига  “Бириктирувчи тўқима касалликларида кўзда бўладиган ўзгаришлар” мавзусидаги интеграл маъруза жуда қизиқарли бўлиб ўтди. Ўқилган интеграл маъруза тиббиётнинг долзарб мавзуларидан бўлган бириктирувчи тўқима тизимли касалликларидаги кўздаги ўзгаришларга бағишланганлиги, кириш қисмида доцент Муҳаммадиева С.М. бириктирувчи тўқима тизимли кассалликлари (БТТК)га таъриф берганлигини, сўнгги статистик маълумотлар асосида этиологик, эпидемиологик маълумотларни тўлиқ келтирганлигини, БТТК турларига, патогенетик механизмларига тўлиқ тўхталиб ўтилганини айтди. Клиник манзарасини тушунтирди. Сўнг доцент Назирова С.Х. БТТКда кўзда бўладиган ўзгаришлар тўғрисида батафсил гапирдилар. Замонавий текшириш усуллари ҳақида ҳамда даволашга мукаммал тушунтирганликларини айтдилар. Хулоса қилиб айтганда, интеграл маъруза жуда қизиқарли ўтди, савол-жавобга бой бўлди, иштирок этган педагогларда ва талабаларда ижобий фикр уйғотди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.