Раис: кафедра мудири,т.ф.д. Набиева Д.А.

Котиба: ассистент Арипова Н.А.

Қатнашдилар: профессор: Ризамухамедова М.З., доцентлар: Матчанов С.Х., Джураева Э.Р., Қосимова М.Б., Абдуазизова Н.Х., Ахмедова Н.А., Агзамова Г.С, Султанова М.Х., Махмудова Ш.К., Мидасов М.М., Мухаммадиева С.М., катта укитувчилар: Назарова К.Х., Ташмухамедова Ш.К., Зияева Ф.К. ассистентлар: Сагатова Д.Р., Бердиева Д.У., Нурмухаммедова Н.С., Кенжабоев Д.К, Абдиева Ю.А., Мирхамидов М.В., Пулатова Ш.Б., Арипова Н.А., Аскаров Н.Л., Шарапов З.А.

Кун тартиби:

Кафедра ассистенти К.К. Алиеванинг 16 декабрдаги даволаш факултетининг 4 курс 402 В гуруҳи талабалари билан ўтказган “Юрак митрал нуқсонлари” мавзусидаги очиқ амалий машғулоти муҳокамаси.

Эшитилди:

К.К. Алиеванинг 16 декабрдаги даволаш факултетининг 4 курс 402 В гуруҳи талабалари билан ўтказган “Юрак митрал нуқсонлари” мавзусидаги очиқ амалий машғулотида иштирок этдик. Машғулот 4 академик соатга мўлжалланган. Машғулот бўйича меъёрий хужжатлар, календар-тематик режа, электрон ўқув-услубий мажмуа мавжуд.  К.К. Алиева машғулотни ўз вақтида бошлади. Машғулотга талабаларнинг қатнашиши 100% ни ташкил қилди. Ўқитувчи машғулот мавзусини рус тилида доскага ёзиб эълон қилди. Машғулот мавзуси ички касалликларнинг долзарб муаммоларидан бири “Юрак митрал нуқсонлари” мавзусига бағишланган. Ўқитувчи томонидан машғулотнинг кириш қисмида унинг мақсади, вазифалари, мавзунинг долзарблиги баён қилинди. Талабаларнинг дарсга тайёргарлигини текшириш мақсадида “Спинер” усули қўлланди. Янги мавзу таҳлилида “Кичик гуруҳлар билан ишлаш” усулида гуруҳларга топшириқлар берилди ва дарсда “Спинер”, “PRESS” усули қўлланилди. Кейин тест назорати ўтказилди. Тест назорати махсус дастур ёрдамида компьютерларда олиб борилди. Лаборатор ва инструментал текширувлар натижалари баён этилган. Юрак қон томир тизимини касалликларининг қиёсий ташхиси тамойиллари мисоллар асосида тушунтирилган.

Амалий машғулотда диагностиканинг замонавий тамойилларини баён этилган. Шунингдек, амалий кўникмалар видеороликлар шаклида ҳам кўрсатилган. Машғулот сўнггида мавзунинг ўзлаштирилиш даражасини аниқлаш мақсадида аудиторияга саволлар  тузилган.

Машғулотда ўрганилиши керак бўлган материал ҳажми катта бўлишига қарамай, ўқитувчи вақтни тўғри тақсимлади, дарс хронометражига риоя қилинди. Ўзининг педагогик маҳоратини кўрсата билди. Машғулот  олдига қўйилган мақсад ва вазифалар тўлиқ бажарилди. Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, К.К. Алиева машғулоти ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб беради.

Қарор қилинди: К.К. Алиеванинг 16 декабрдаги даволаш факултетининг 4 курс 402 В гуруҳи талабалари билан ўтказган “Юрак митрал нуқсонлари”  мавзусидаги очиқ амалий машғулоти қониқарли деб қабул қилинсин.

Раис, кафедра мудири, т.ф.д.                                            Набиева Д.А. 

Котиба, ассистент                                                               Арипова Н.А.          

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.